Эрон АҚШ томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳужумдан ҳимояланиш мақсадда Харк оролида мудофаани кучайтирмоқда — CNN.
Телеканал маълумотларига кўра, Теҳрон у ерга ҳарбий кучлар ва Ҳаво ҳужуми мудофаа тизимларини ташлаган, шунингдек, ҳудудга миналар ўрнатмоқда.
Доналд Трамп маъмурияти ислом республикасига босим ўтказиш ва Ҳўрмуз бўғозини очиш мақсадида мазкур оролни эгаллаб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.