Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон ва Уммон Ҳормуз бўғозида кемалар эркинлигини муҳокама қилди

Эрон ва Уммон Ҳормуз бўғозида кемалар эркинлигини муҳокама қилди

Уммон ва Эрон вакиллари Ҳормуз бўғозида кемалар ҳаракати эркинлигини таъминлаш тамойилларини муҳокама қилиш учун музокаралар олиб боришди.

Бу ҳақда Уммон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.

"Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаидий ва Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий ўртасидаги учрашувдан сўнг, халқаро ҳуқуққа мувофиқ Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракати эркинлигини тартибга солувчи бир қатор тамойилларни муҳокама қилиш учун Уммон ва Эрон делегацияларининг кенгайтирилган учрашуви бўлиб ўтди", дейилади баёнотда.

Томонлар кемалар ҳаракати, савдо ва таъминот занжирлари хавфсизлигини таъминлаш зарурати ҳақида фикр алмашдилар.

Таъкидланишича, ал-Бусаидий илгари Ғарибободийни қабул қилган ва у Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арағчининг оғзаки хабарини етказган. Хабарда "Покистон воситачилигида давом этаётган Эрон-АҚШ музокаралари" ва "икки мамлакатнинг Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракати эркинлигини хавфсиз ва барқарор тарзда тиклаш истаги" ҳақида сўз боради.

Киритилди: Бугун 10:01. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!