Эрон ва АҚШ ўртасидаги тинчлик меморандуми 14 июн куни имзоланиши мумкин — Reuters.
Агентлик манбаларнинг сўзларига кўра, меморандум Женевада бир томондан АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс, иккинчи томондан эса Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Ғолибоф томонидан имзоланади.
"АҚШ Эрон Ҳўрмуз бўғозни очиши эвазига унинг миллиардлаб долларлик активларини музлатишдан чиқаришни бошлайди ва нефт экспортига қўйилган санкцияларни бекор қилади. Кейинги 60 кунлик музокаралар давомида Эроннинг ядровий дастури масаласи муҳокама қилинади", деб ёзади Reuters.
Шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича, Эрон бундан аввал ўз ядровий дастурини тугатиш имконсиз эканлигини маълум қилган эди.