Мамлакат ТИВ ўринбосари Саид Ҳатибзода АҚШ билан бўлажак музокаралар санаси ҳали белгиланмаганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, учрашувдан олдин асосий келишув шартларини мувофиқлаштириб олиш зарур.
Доналд Трамп музокаралар шу дам олиш кунлари ўтказилиши мумкинлигини айтган бўлса-да, дипломатлар Исломободда учрашув ташкил этиш мураккаб эканилиги сабабли бунга шубҳа билан қарашяпти.
Ҳўрмуз бўғозидаги вазият бўйича Ҳатибзода Эрон тижорат кемалари учун хавфсиз ўтиш йўлини очишга тайёрлигини, бироқ Қўшма Штатлар сулҳ шартларини бузишга уринаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳудудни барча учун очиқ деб эълон қилиб, фақат Теҳрон кемаларига чеклов қўймоқчи. Вазир ўринбосари агар Вашингтон томони берган ваъдасида турмаса, бунинг оқибатлари ёмон бўлишидан огоҳлантирди.