Al Hadath телеканали маълумотига кўра, Эрон АҚШ томонидан санкциялар режимини юмшатиш эвазига уран бойитишни тўхтатишга рози бўлган.
Телеканалнинг Покистондаги манбаларига кўра, бунга Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда иштирок этаётган воситачилар ёрдам берган.
Эрон расмийлари Al Hadath тарқатган бу хабарга ҳозирча изоҳ бермаган.
Шу билан бирга, Al Arabiya телеканали манбаси АҚШ ва Эрон ўртасида келишувга эришиш эҳтимоли "ниҳоятда паст" эканини таъкидлаган. Бунга томонлар ўртасида ҳали ҳам жиддий келишмовчиликлар сақланиб қолаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.