Эрон уруши фонида АҚШда бензин ва дизель ёқилғиси нархлари кескин ошиб, ҳайдовчилар ва бизнес харажатларига босим кучаймоқда.
CBS News маълумотига кўра, АҚШда бензиннинг ўртача нархи бир кечада 7 центга ошиб, бир галлони 4,44 долларга етган. Бу февраль ойида Эрон билан уруш бошланганидан олдинги кўрсаткичдан қарийб 50 фоиз юқори.
Дизель ёқилғиси нархи эса сентябрь бошидан буён 77 центга ошиб, бир галлони 6,40 долларга етган.
Мутахассислар дизель нархининг ўсиши юк ташиш, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги харажатларини ошириб, мамлакатда инфляция кучайишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Шунингдек, АҚШнинг шимоли-шарқий ҳудудларида қиш мавсумида уйларни иситиш харажатлари ҳам ошиши мумкин. Бу ҳудудда қарийб 4 миллион хонадон иситиш мойидан фойдаланади.