Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон уранни нол даражада бойитишга рози бўлган — Уммон ТИВ

Эрон уранни нол даражада бойитишга рози бўлган — Уммон ТИВ

Уммон ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий маълум қилишича, Эрон уран захираларини нол даражада бойитиш талаби билан келишган.

Айтилишича, бу талаб АҚШнинг ядровий дастурни чеклаш бўйича келишув тузишдаги асосий шарти бўлган. Шунингдек, Эрон Атом энергияси бўйича халқаро агентликка ядровий объектларига “тўлиқ кириш” беришга ҳам тайёр эканини билдирган.

Бироқ, вазир сўзларига кўра, шундан бир неча соат ўтиб Исроил Теҳронга ҳужум уюштирган.

Киритилди: 19:30 01.03.2026. Ўқилди: 5568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда