Эрон АҚШ билан ишончни мустаҳкамлаш учун уранни бойитиш даражасини камайтиришга рози, дейди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи.
Унинг таъкидлашича, АҚШ билан ядровий келишув бўйича олиб борилган музокараларни ижобий баҳолайди, томонларнинг позициялари яқинлашган.
Арагчининг қайд этишича, Уммонда АҚШ билан музокаралар аввалгидан ҳам жиддийроқ вазиятга келган.