Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон ТИВ раҳбари АҚШни халқаро ҳуқуққа путур етказишда айблади

Эрон ТИВ раҳбари АҚШни халқаро ҳуқуққа путур етказишда айблади

АҚШ халқаро ҳуқуққа путур етказмоқда ва дунёга фақат ўзи учун фойдали тартиб ўрнатишга интилмоқда, деди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи.

У Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан қўшма матбуот анжуманида шундай фикр билдирди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

"Америкаликлар тинчликка фақат куч билан эришиш мумкинлиги ҳақида гапирмоқда, аммо бу катта хато бўлиши мумкин," - дея таъкидлади эронлик дипломат.

Аракчининг сўзларига кўра, Вашингтон ўз манфаатларини илгари суриш учун куч босимидан фойдаланмоқда.

"Америкаликлар халқаро ҳуқуқни поймол қилиб, ўзларига қулай позиция ва тинчликка эришиш учун куч ишлатмоқда," - деди Эрон ТИВ раҳбари.

У, шунингдек, АҚШ жаҳон майдонида шартларни белгилашда давом этаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон "ўзини дахлсиз деб ҳисоблайди" ва халқаро сиёсатда "тўлиқ ҳаракат эркинлиги"га интилади.

Киритилди: 18:36 17.12.2025. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!