Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон ТИВ: "Миналар туфайли Ҳормуз орқали ўтиш чекланиши мумкин"

Эрон ТИВ: "Миналар туфайли Ҳормуз орқали ўтиш чекланиши мумкин"

Ҳормуз бўғози савдо кемалари учун очиқ, аммо миналар туфайли техник чекловлар бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзода Анталия дипломатик форуми давомида NTV телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бу масалада биз учун ноаниқлик йўқ. Мен қарама-қарши томон номидан гапира олмайман, унинг сиёсати барчани чалкаштиришга қаратилган бўлиши мумкин. Ҳормуз бўғози савдо кемалари учун очиқ. Албатта, бу сулҳдан кейинги даврга тегишли. Миналар ва хавфсизлик муаммолари туфайли бир қатор техник чекловлар бўлиши мумкин", деди у.

Хатибзода Ҳормуз бўғози блокада қилинмаганлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Эрон ҳарбий қўмондонлиги "Хатам ал-Анбия" марказий штаби вакили Иброҳим Зулфағарий Эрон қуролли кучлари Ҳормуз бўғози устидан ҳарбий назоратни тиклаганини эълон қилган эди.

Киритилди: Бугун 18:00. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!