Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Ливанга ташрифи давомида "Ҳизбуллоҳ" бош котиби Наим Қосим билан учрашди.
Бу ҳақда Эрон давлат телерадиокомпанияси хабар бермоқда.
Аввалроқ Исроил армияси Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ" ҳарбий инфратузилмасига, жумладан, қурол омборлари ва ракета қурилмаларига 27 та ҳаво ҳужуми уюштирганини эълон қилган эди.