Эрон парламентида ташқи ишлар вазири Аббос Аракчини лавозимидан четлатиш масаласида импичмент сўрови рўйхатга олинди. Бу ҳақда парламент президиуми аъзоси Муҳаммад Рашидий Tasnim агентлигига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ташаббусни депутатлардан бири киритган бўлиши мумкин.
Бироқ ҳозирча сўров парламент президиумига кейинги кўриб чиқиш учун расман тақдим этилмаган. Шу сабабли Аракчига нисбатан импичмент жараёни бошлангани ҳақида якуний қарор мавжуд эмас.