Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Эрон разведкаси Муҳсин Фахризоданинг ўлими ташкилотчилари шахсини аниқлади

Эрон разведкаси Муҳсин Фахризоданинг ўлими ташкилотчилари шахсини аниқлади

Эрон разведка хизматлари эронлик ядрочи-физик олим Муҳсин Фахризодага нисбатан суиқасдни ташкил этганларнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати расмий вакили Али Рабий маълум қилди.

"Эрон Ахборот вазирлиги (Эрон разведкасини бошқаради – таҳр.) Фахризоданинг ўлимига алоқадор кишиларнинг шахсини аниқлади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ИРИБ телерадиокорпорацияси.

Рабийнинг қўшимча қилишича, "ишнинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда ва аниқлик киритилиши билан жавоб чоралари ишлаб чиқилади".

Эслатиб ўтами, Фахризода 27 ноябрда Теҳрон яқинидаги Абсард аҳоли пунктида қуролли ҳужумга учраганди. Кейинроқ олим олинган жароҳатлардан шифохонада вафот этди.

Эрон ушбу қотилликда Исроилни айблаган. Бундан ташқари, АҚШ разведкаси ҳам ушбу теракт ортида Исроил турганига ишора қилган. Таъкидланишича, Фахризоданинг ўлдирилишидан Оқ уйнинг бўлғуси раҳбари Жо Байденга Эрон билан дипломатик алоқаларни тиклашга тўсқинлик қилиш мақсад қилинган.

Киритилди: 08:48 03.12.2020. Ўқилди: 4086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!