Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон ракеталари АҚШ мудофаа тизимларини тобора кўпроқ четлаб ўтмоқда

Эрон ракеталари АҚШ мудофаа тизимларини тобора кўпроқ четлаб ўтмоқда

The Wall Street Journal нашрининг АҚШ расмийларига таяниб ёзишича, Эрон ракеталари Америка ҳаво мудофаа тизимларига мослашиб олган. Хусусан, Теҳрон ҳужум пайтида юқори тезликда учадиган ва ерга яқинлашганда манёвр қила оладиган ракеталардан фойдаланмоқда.

Америкалик расмийлар Эрон ўта муҳим нишонларга аниқ зарба бера олаётганидан хавотирда. Улар Эрон Хитой ёки Россиядан йўналиш кўрсатиш бўйича ёрдам олаётган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Бироқ газета буни тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирмади.

АҚШ Марказий қўмондонлиги 19 июлга ўтар кечаси Эронга қарши кетма-кет саккизинчи кеча зарбалар берилганини маълум қилди.

Эрон армияси бунга жавобан 19 июл куни эрталаб Кувайтдаги АҚШ ҳарбий объектлари ва техникаларига дронлар билан ҳужум қилди. Ҳужум остида Ал-Адири лагери ва Али Ас Салем авиабазаси қолди. Бу базалар ўтган ҳафтадан бери Эроннинг Форс кўрфазидаги АҚШ активлари ва иттифоқчиларига қарши ҳужумлари доирасида нишонга олинган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги Иорданиядаги ҳужум оқибатида жума куни икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини ва яна бири бедарак йўқолганини тасдиқлади. Уруш бошлангандан буён ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони 16 нафарга етди, 420 дан ортиғи эса яраланди.

Киритилди: 14:02 20.07.2026. Ўқилди: 2017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!