Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Қуролли кучларига мингта стратегик дрон топширилди

Эрон Қуролли кучларига мингта стратегик дрон топширилди

Эрон Қуролли кучлари ихтиёрига мингта стратегик дрон топширилди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, дронлар мамлакат мудофаа салоҳиятини оширишга қаратилган дастур доирасида ҳарбийлар балансига қабул қилинган. Эрон армияси қўмондони, генерал-майор Ҳотамийнинг таъкидлашича, мазкур қадам Эроннинг тезкор жавоб қайтариш ҳамда тийиб туриш (deterrence) имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Унинг сўзларига кўра, янги дронлар разведка, кузатув ва эҳтимолий ҳарбий таҳдидларга қарши амалий вазифаларни бажариш учун мўлжалланган. Расмийлар бу ташаббус мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ва минтақадаги ҳарбий мувозанатни сақлашга хизмат қилишини қайд этмоқда.

Киритилди: Бугун 20:23. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!