Эрон Қуролли Кучлари ҳар қандай ташқи таҳдидга қаттиқ жавоб қайтаради.
Ушбу огоҳлантиришни Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи ва Хатам ал-Анбия Марказий штаби қўмондони Али Абдуллоҳи берди.
У АҚШ ва Исроилнинг сўнгги ҳужумлар пайтида Эронни ёриб ўтишга уринишлари муваффақияцизликка учраганини эслатди.
“Душманнинг ҳисоб-китоблари яна бир бор муваффақиятсизликка учради”, деди Абдуллоҳи ва Эрон армияси заифлашмаганини қўшимча қилди.
У шунингдек, Ливан, Фаластин, Яман ва Ироқдаги қаршилик фронти фақат кучайганини хабар қилди.