Эрон прокуратураси хориждаги фуқароларини "душман билан ҳамкорлик" учун мол-мулкини мусодара қилишдан огоҳлантирди ва "жосуслик" учун қатл этилишини эслатди — The Insider.
Баёнотда таъкидланишича, давлат манфаатларига қарши қаратилган фаолиятда иштирок этиш, ҳатто мамлакат ташқарисида ҳам, жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.
"Қонунга мувофиқ, чет элдаги душман билан миллий хавфсизликка путур етказувчи ҳар қандай ҳамкорлик барча активларнинг мусодара қилинишига олиб келади", — дейилади баёнотда.
Расмийлар, шунингдек, Эронга қарши "жосуслик" ёки "разведка фаолияти" учун ўта қаттиқ жазо — ҳатто ўлим жазоси назарда тутилганини эслатмоқда.