Бугун 12 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрон президенти Байден билан БМТ Бош Ассамблеяси доирасида учрашиш имконияти ҳақида гапирди

Эрон президенти Байден билан БМТ Бош Ассамблеяси доирасида учрашиш имконияти ҳақида гапирди

Эрон президенти Иброҳим Раиси CBC телеканалига берган интервьюсида БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг юқори даражадаги ҳафталиги доирасида АҚШ етакчиси Жо Байден билан учрашишни мақсадга мувофиқ эмаслигини айтди.

Раиси бундай учрашув эҳтимолини даргумон деб атади.

“У билан учрашиш ёки суҳбатлашиш ўринли бўлмайди, деб ўйлайман”, — дея Эрон раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Раиси, Байденнинг Эронга нисбатан АҚШнинг собиқ етакчиси Дональд Трамп каби сиёсат юритаётганини таъкидлади.

Киритилди: 10:31 17.09.2022. Ўқилди: 2387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!