Эрон АҚШ билан можаро сабаб ракеталарининг учиш масофасини оширишга қарор қилди.
Эрон армияси расмий вакили Муҳаммад Акраминя мамлакат АҚШ билан давом этаётган можаро сабаб ракеталарининг учиш масофасини оширишга қарор қилганини билдирди.
🚀 Унинг айтишича, уруш давомида Эрон мавжуд ракеталарининг масофасини ошириш зарур деган хулосага келган ва бу йўналишда ишлар аллақачон бошланган.
Ҳозир Эрон асосан 2000 километргача масофага уча оладиган ўрта масофали ракеталарга эга.
📅 Эрон ва АҚШ ўртасидаги мазкур можаро 28 февралда бошлангани айтилмоқда. Март ойида Эрон Ҳинд океанидаги Британиянинг Диего-Гарсия оролида жойлашган ҳарбий базасига ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ Теҳрон ўша пайтда бу маълумотни расман тасдиқламаган. Диего-Гарсиягача бўлган масофа Теҳрондан 5000 километрдан ортиқ.