Эронга қарши янги ҳужум ёки нотўғри ҳисоб-китоб можарода қўшимча фронтларни очиши мумкин. Бу ҳақда душанба куни Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Моҳсен Резаи маълум қилди.
Резаи X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай ёзди:
"Душманнинг Эронга нисбатан ҳар бир нотўғри ҳисоб-китоби уни оғир мағлубиятга олиб келди. Кейинги хато янги фронтларни очади ва янада каттароқ кутилмаган оқибатларга сабаб бўлади".
Унинг таъкидлашича, "Ислом инқилоби Олий раҳбарининг оқилона раҳбарлиги, тарих яратаётган халқнинг қўллаб-қувватлаши ва давлат тизимининг барча тармоқлари ўртасидаги мувофиқлашув туфайли Эрон бу мураккаб вазиятдан ишонч билан ўтади".