Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон ЖЧ–2026 учун якуний таркибини эълон қилди

Эрон ЖЧ–2026 учун якуний таркибини эълон қилди

Эрон миллий терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум бўлди.

Эрон терма жамоаси бош мураббийи қайдномага 26 нафар футболчини киритди. Улар орасида тажрибали етакчилар ҳам, ёш истеъдодлар ҳам бор.

Жамоанинг асосий юлдузи сифатида Грециянинг «Олимпиакос» клубида тўп сураётган ҳужумчи Меҳди Таремий кўрилмоқда. Шунингдек, мухлисларга яхши таниш бўлган Алиризо Бейранванд, Эҳсон Ҳожсафий, Алиризо Жаҳонбахш ва Саман Қуддус ҳам таркибдан жой олган. Аммо Сардор Азмун Мундиалда иштирок этмайдиган бўлди.

Эрон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркиби:

Дарвозабонлар: Алиризо Бейранванд («Трактор»), Ҳусайн Ҳусайний («Сепаҳон»), Паям Ниёзманд («Персеполис»).

Ҳимоячилар: Даниал Эйрий («Малаван»), Эҳсон Ҳожсафий («Сепаҳон»), Солиҳ Ҳарданий («Истиқлол»), Ҳусайн Каноний («Персеполис»), Шужо Халилзода («Трактор»), Милад Муҳаммадий («Персеполис»), Али Неъматий («Фулад»), Рамин Ризоён («Фулад»).

Ярим ҳимоячилар: Рўзбе Чешмий («Истиқлол»), Саид Иззатуллоҳий («Шабаб»), Меҳди Қоидий («Ан-Наср»), Саман Қуддус («Калба»), Муҳаммад Қурбоний («Ал-Ваҳда»), Алиризо Жаҳонбахш («Дендер»), Муҳаммад Муҳиббий («Ростов»), Амир Муҳаммад Раззоқиния («Истиқлол»), Меҳди Туробий («Трактор»), Ария Юсуфий («Сепаҳон»).

Ҳужумчилар: Али Алипур («Персеполис»), Деннис Даргаҳий («Стандард»), Амирҳусайн Ҳусайнзода («Трактор»), Шаҳриёр Муғонилу («Калба»), Меҳди Таремий («Олимпиакос»).

Жаҳон чемпионати–2026да Эрон миллий терма жамоаси G гуруҳида иштирок этади. Осиё вакилининг рақиблари Бельгия, Миср ва Янги Зеландия терма жамоалари бўлади.

Киритилди: 23:25 01.06.2026. Ўқилди: 134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!