Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳурмуз бўғозидан ноқонуний ва хавфли йўналиш бўйлаб ўтишга уринган иккита нефть танкерига зарба берди.
АҚШ ҳаво кучлари ҳамроҳлигида ҳаракатланган кемалар огоҳлантиришларга эътибор бермагани ва тўхтатилгани таъкидланмоқда. Яна тўртта кема эса йўналишини ўзгартириб, ортга қайтган.
Шунингдек, Эрон юк ташиш ва суғурта компанияларини АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги тавсияларига амал қилмасликка чақирди. Минтақада кема қатновига Америка ҳарбийларининг ҳар қандай аралашуви жавобсиз қолмаслиги билдирилди.