Эрон ҳукумати Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган кемалар ҳаракатини назорат қилиш ва бошқаришнинг янги тизимини ишга туширди. Бу ҳақда мамлакатнинг Press TV телеканали хабар бермоқда.
Янги тартибга кўра, бўғоз орқали ўтишни режалаштирган барча кемаларга транзит қоидалари кўрсатилган электрон хатлар юборилмоқда. Хабарда айтилишича, ушбу ҳужжатда ҳудуддан ўтишнинг янги ва қатъий қоидалари белгилаб берилган.
Телеканалнинг таъкидлашича, эндиликда кемалар ўз ҳаракатларини ушбу қоидаларга мувофиқлаштириши ва Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун расмий рухсатнома олиши шарт этиб белгиланди.