Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон ҳукумати: Можтаба Хоманаийнинг «соғлиги яхши»

Эрон ҳукумати: Можтаба Хоманаийнинг «соғлиги яхши»

Эроннинг олий раҳбари Можтаба Хоманаий «яхши соғлиқда» ва «вазиятни тўлиқ назорат қилиб турибди», — деб маълум қилди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий.

Можтаба Хоманаий 8 март куни лавозимга тайинланганидан бери жамоатчилик олдида кўринмаган. 12 март куни унинг халққа йўллаган биринчи мурожаати матнини Эрон давлат телевиденияси диктори ўқиб эшиттирган.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳали тирик эканига шубҳа билдирган эди. Айрим маълумотларга кўра, Хоманаий унинг отаси — аятолла Али Хоманаий ва оила аъзолари ҳалок бўлган ҳужум пайтида яраланган бўлиши мумкин. Аммо бу маълумотлар тасдиқланмаган.

Жума куни АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Можтаба Хоманаий «яраланган ва эҳтимол оғир жароҳат олган» бўлиши мумкинлигини билдирган.

Киритилди: Бугун 17:35. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!