Эрон ҳукумати аёлларга мотоцикл ҳайдаш гувоҳномасини олишга расман рухсат берди — Anadolu.
Нашрнинг хабар беришича, қарор Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф томонидан имзоланган бўлиб, унда аёлларга мотоцикл бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби белгилаб берилган. Мазкур ҳужжат аёллар томонидан узоқ йиллардан бери кўтариб келинаётган талабнинг амалий ечими сифатида баҳоланмоқда.
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Эронда аёлларга мотоцикл учун ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишига қонуний тақиқ бўлмаган, аммо бу жараён бир неча йиллар давомида амалга оширилмаган.