Эрон Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғози орқали барча кемалар ҳаракатини вақтинча тўхтатганини маълум қилди.
Расмий баёнотда айтилишича, қарор Ҳормуз бўғози атрофида кескинлик кучайгани ва АҚШ ҳарбийларининг “тажовузкор ҳаракатлари” билан боғлиқ вазият сабаб қабул қилинган.
Хабарда қайд этилишича, транзит учун рухсат олган кемаларга ҳозирча ҳаракатни тўхтатиб туриш ва кейинги кўрсатмаларни кутиш сўралган.
Маълумотга кўра, бу баёнот Форс кўрфази ишлари бошқармаси (PGSA) расмий ҳисобидан эълон қилинган.
Ҳормуз бўғози дунё нефть ташувининг энг муҳим йўлакларидан бири ҳисобланади ва унинг ёпилиши глобал энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.