Теҳрон Ливанда сулҳ эълон қилинмагунча Ҳормуз бўғозини очмайди.
Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Ҳормуз бўғозини очишнинг дастлабки шартлари Эроннинг хорижий активларини блокировкадан чиқариш, Ливанни ҳам ўз ичига олган барча жабҳаларда ҳарбий операцияларни тўхтатиш, блокадани тўлиқ бекор қилиш ва нефть сотиш учун рухсатномалар беришни ўз ичига олади.
Манбага кўра, Эрон расмийлари АҚШнинг Эрон портларини блокададан чиқариши Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун ҳали етарли эмас деб ҳисоблашади.