Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон Ҳормуз бўғози тўлиқ ёпилганини эълон қилди

Эрон Ҳормуз бўғози тўлиқ ёпилганини эълон қилди

Ҳормуз бўғози кемалар учун бутунлай ёпилди.

Бу ҳақда Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Моҳсен Ризоий эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, Эрон ҳарбийлари бўғоздан ўтишга уринаётган Америка кемаларига қарата ўқ узмоқда, аммо атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун уларни чўктирмаяпти.

"Эрон Америка контрабанда кемаларини чўктирмасликка қарор қилди, чунки улар нефть ташийди, бу эса минтақа атроф-муҳитига зарар етказади", деди Ризоий.

Аввалроқ Financial Times манбаларга таяниб, АҚШ тўрт ой давомида Ҳормуз бўғозида махфий миналарни тозалаш операциясини ўтказаётгани ҳақида хабар берган эди. Операция учун махсус кучлар ғаввослари, робот қайиқлар ва ихтисослаштирилган сув ости транспорт воситалари жалб қилинган.

Киритилди: 06:35 07.09.2026. Ўқилди: 1075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!