Эроннинг Ҳаж ва туризм ташкилот раиси Ҳамид Муҳаммадийнинг сўзларига кўра, бугун чоршанба куни Эрон ҳожиларининг биринчи карвони Саудия Арабистони ерларига етиб боради.
Муҳаммадий Эрон телевидиниесида берган расмий баёнотида бу йил 86 минг эронлик ҳаж ибодатини амалга оширишини айтган.
У яна бугун чоршанба куни биринчи ҳожилар карвони Теҳрондаги Имом Ҳумайний аэропортидан муқаддас замин сари учиб кетишларини айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, Эрон ва Саудиянинг ҳаво йўллари бўйича икки ширкат, 310 та парвозни ташкиллаштиришига аҳамият қаратган.
Ташкилот раиси ҳар бир ҳожи Миллий банкдан фақатгина 200 доллар олиши мумкинлигини таъкидлаган.
Эронда долларни фақат банкларда ва махсус саррофлик идораларидагина алмаштириш мумкин.
Муҳаммадий ҳожилар Эронга 26 августдан қайтишни бошлашларини ва бу 15 сентябрга қадар давом этишини айтди.
Manba: azon.uz