Эрон ҳар қандай ҳолатда ҳам Қўшма Штатларга Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғози денгиз йўллари устидан назорат ўрнатишга йўл қўймайди.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзода баёнот берди.
У АҚШнинг ҳаракатлари халқаро ҳуқуқни бузиш эканлигини таъкидлади.
"АҚШ бугун БМТ Низомининг асосий тамойилларини бузмоқда. Халқаро ҳуқуқ масхара қилинмоқда. Эрон ҳақиқий дипломатияга содиқ ва кемаларнинг Ҳормуз бўғози орқали бегуноҳ ўтиш тамойилларини қўллаб-қувватлайди. Аммо биз ҳеч қандай ҳолатда ҳам АҚШга Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғози денгиз йўллари устидан назорат ўрнатишга йўл қўймаймиз", деб таъкидлади Хатибзода.
Вазир ўринбосари Эрон ўзининг миллий хавфсизлигидан воз кечмаслигини қўшимча қилди.