Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрон дронларни ишлаб чиқаришни кучайтирмоқда

Эрон дронларни ишлаб чиқаришни кучайтирмоқда

Эрон халқаро бозорда муҳим “ўйинчи” бўлиш мақсадида Яқин Шарқдан ташқаридаги давлатларга ҳам учувчисиз самолётлар сотишни кучайтиради.

Эрон оммавий ахборот воситалари, сунъий йўлдош тасвирлари ва разведка маълумотларига кўра, мамлакат энди ўзининг глобал таъсирини кучайтиришга ва бошқа мамлакатларга жанговар учувчисиз самолётларни сотишга интилмоқда, деб ёзади The New York Times.

Дронлар, Венесуэла ва Судан каби, сўнгги йилларда турли санкциялар жорий этилган давлатларга сотилади. Энди Россия ҳам эҳтимолий мижоз бўлиши мумкин.

АҚШнинг ҳабар беришича, Москва Украинадаги уруш учун арсеналини кучайтириш учун Эрондан юзлаб учувчисиз учоқларни сотиб олишни режалаштирган. АҚШ расмийлари Эронни Россияга учувчисиз самолётларни сотмасликка чақирди, акс ҳолда икки давлат учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Киритилди: 07:53 01.08.2022. Ўқилди: 2118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!