Бу ҳақда AFP хабар берди.
Қувайт Молия вазирлигининг хабар беришича, шанба оқшомида Ал-Қувайт шаҳридаги ҳукумат мажмуаси душман дронлари ҳужумига учраган. Ҳужум натижасида бинога жиддий зарар етган, бироқ қурбонлар йўқ, дейилади агентлик хабарида.
Шунингдек, Қувайт нефт корпорацияси Шувайх туманидаги нефтни қайта ишлаш заводида дрон ҳужумидан сўнг ёнғин чиққанини тасдиқлади.
Қувайт армияси Бош штаби мамлакат Эрон томонидан ракета ва дронлар орқали оммавий ҳужумга учраётганини маълум қилди.