Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон дронлари Ироқ соҳилларидаги иккита танкерга ҳужум қилди

Эрон дронлари Ироқ соҳилларидаги иккита танкерга ҳужум қилди

Хорижий компанияларга тегишли иккита танкер ўққа тутилиши ортидан ёниб кетди, деб хабар берди Shafaq News портали. Ҳодиса Кувайт билан чегарада жойлашган стратегик аҳамиятга эга Басра порти яқинида қайд этилган.

Тахминларга кўра, кемалар АҚШ билан боғланган бўлиши мумкин, дея таъкидлади журналистлар. Ироқ расмийлари бу маълумотга ҳозирча расман изоҳ бермади.

Кейинроқ кемалардан 25 нафар экипаж аъзоси муваффақиятли эвакуация қилингани маълум бўлди. Қутқарувчилар портлашлардан сўнг дарҳол воқеа жойига етиб келишди.

Ҳужумни Эроннинг денгиз дронлари амалга оширди.

Ироқ яқин орадаги портларда нефть юклаш ва экспортни тўлиқ тўхтатди.

Мамлакат ҳукумати ҳужумни қоралади, лекин нейтралликни сақлаб, можарога қўшилмасликка ҳаракат қилишини билдирди.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!