Европа парламенти президенти Роберта Метсола Эроннинг дипломатик ва бошқа вакилларини Европа парламенти ҳудудига киришдан тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.
Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
«Эроннинг жасур халқи ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари учун курашни давом эттирар экан, мен бугун Эроннинг барча дипломатик ходимлари ва бошқа вакиллари Европа парламенти биноларига киришини тақиқлашга қарор қилдим. Бу Маҳкам хона, қийноқлар, репрессиялар ва ўғирликлар орқали ҳокимиятни ушлаб турган режимнинг легитимлашувига ёрдам бермайди» - деди Метсола.