Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон деярли барча самолётлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Эрон деярли барча самолётлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Эрон ўз ҳаво ҳудудини аввалроқ олинган рухсатнома асосида халқаро рейслардан ташқари барча самолётлар учун ёпди.

Бу ҳақда Эрон Фуқаро авиацияси ташкилоти (NOTAM) эълон қилди.

Чекловлар чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:45 дан кучга кирди. Flightradar24 маълумотларига кўра, ҳозирда Эрон ҳаво ҳудудида иккита самолёт бор – Бангкок ва Гуанчжоудан Теҳронга парвозлар.

Аввалроқ Саудия Арабистонининг Al-Hadath телеканали Эрон Ироқ билан чегарадош ҳудудларда ҳаво ҳудудини ёпганини хабар қилган эди.

Аввалроқ Reuters манбаларга таяниб хабар берган эдики, минтақадаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда АҚШ кейинги 24 соат ичида Эронга зарба бериши мумкин.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!