Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон бугун 84 нафар денгизчиларини дафн этмоқда

Эрон бугун 84 нафар денгизчиларини дафн этмоқда

4 март куни Эроннинг “Дена” эсминеци Ҳиндистондан ҳарбий параддан қайтиб келаётган вақтда Шри Ланка ороли яқинида АҚШ сув ости кемаси томонидан ҳужум қилинган эди. Ҳужум оқибатида 84 денгизчи қурбон бўлган 20 киши бедарак йўқолган эди.

Кеча Эроннинг бир неча шаҳарларида денгизчилар сўнгги манзилга кузатилди.

Эрон президенти Масуд Пезешкиён АҚШ сув ости кемаси ҳарбий можаро зонасидан минглаб миль узоқликда, тинчлик миссиясини бажариб қайтиб келаётган кемага "қўрқоқ ва жирканч ҳужум" уюштирганини таъкидлади.

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби ва Хатам ал-Анбия Марказий қўмондонлиги “Дена” эсминеци бегуноҳ шаҳидлари қони учун ҳалокатли ва вайронкор зарбалар билан қасос олишини айтди.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!