Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқиб кетилишини рад этди

Эрон бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқиб кетилишини рад этди

Мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби Иброҳим Ризоий Теҳрон бойитилган уран захираларини топшириш бўйича ҳеч қандай мажбурият олмаганини ва бунга йўл қўймаслигини маълум қилди. У Эроннинг тинчлик йўлидаги ядровий дастурини тўхтатишни "стратегик қизил чизиқ" деб атади.

​Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон бойитилган уран захираларини топширишини даъво қилиб, "АҚШ барча ядровий 'чангини' қўлга киритади", деб ёзган эди.

​Эрон ТИВ вакили Исмоил Бақоий ҳам Трампнинг баёнотларини рад этиб: "Бойитилган уран биз учун Эрон тупроғи каби муқаддас ва у ҳеч қандай ҳолатда ҳеч қаерга кўчирилмайди", — дея таъкидлади.

Киритилди: Бугун 14:51. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!