Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон билан музокаралар натижаси 24 соат ичида маълум бўлади

Эрон билан музокаралар натижаси 24 соат ичида маълум бўлади

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан олиб борилаётган музокаралар натижалари яқин 24 соат ичида маълум бўлишини билдирди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

«Биз буни тахминан 24 соат ичида билиб оламиз. Яқин орада маълум бўлади», — деди у, музокаралар муваффақиятига ишониши ҳақидаги саволга жавобан.

Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари музокаралар муваффақиятсиз тугаган тақдирда куч ишлатиш варианти ҳам кўриб чиқилаётганини таъкидлади.

«Биз қайта тайёргарлик кўряпмиз. Кемаларимизни энг яхши ўқ-дорилар ва ҳозиргача яратилган энг илғор қуроллар билан жиҳозлаяпмиз — ҳатто аввал ишлатганларимиздан ҳам яхшироқ», — деди Трамп.

Киритилди: 21:57 10.04.2026. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!