Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрон белгиланган миқдордан кўпроқ бойитилган уран тўплади

Эрон белгиланган миқдордан кўпроқ бойитилган уран тўплади

Эрон белгиланган миқдордан кўпроқ уран тўплади. Тўпланган уран миқдори 370 кгни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Mehr нашри Эрон ядро энергияси ташкилоти вакили Беҳруз Камолвандийга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди. 

Эрон учун қўшма ҳаракатлар режасида кўзда тутилган уран лимити 300 кгни ташкил қилади. Камолвандийнинг айтишича, Эрон яхши суръатлар билан бойитилган уран ишлаб чиқармоқда. Шунингдек, унинг таъкидлашича, Эрон 130 тонна оғир сув захираси билан чекланиб қолмоқчи эмас. Унга лимит ҳам ҳаракатлар режасида кўзда тутилган.

7 июлда Эрон қўшма ҳаракатлар режасидаги мажбуриятларини бажаришдан воз кечиш доирасида уранни 3,67 фоизгача бойитишга ўтишини эълон қилган. Эрон ҳукумати агар ҳаракатлар режаси атрофидаги муаммолар ҳал қилинмаса, унда мажбуриятлардан воз кечишнинг 3-босқичи 60 кундан кейин келишидан огоҳлантирган. 

Manba: kun. uz

Киритилди: 21:30 13.08.2019. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!