9 март куни ҳукуматга қарашли Bahrain News Agency (BNA) Эроннинг дрон ҳужуми ҳақида хабар берди. Натижада 30 киши жароҳат олди, улар орасида болалар ҳам бор.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳужум Ситра туманига қаратилган.
"Ҳозиргача 32 фуқаро жароҳат олди, улардан тўрт нафари оғир аҳволда. Жароҳатланганлар орасида болалар ҳам бор", - дея хабар беради Bahrain News Agency (BNA) Баҳрайн Соғлиқни сақлаш вазирлигидан иқтибос келтирган ҳолда.
Жароҳатланганларнинг баъзилари шошилинч жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлишди.