Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) денгиз ва аэрокосмик кучлари Баҳрайн ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарбалар берди.
Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси маълум қилди.
"Душманларнинг мамлакатнинг турли ҳудудларига ҳужумларидан кўп ўтмай, ИИҚК денгиз ва аэрокосмик кучлари қўшма ракета ва дрон операцияси натижасида Қувайтдаги иккита АҚШ базаси – Али ас-Салем ва Арифжон – ҳамда Баҳрайндаги Ал-Жуфайр ва Шайх Исо базаларидаги асосий иншоотлар ва инфратузилмани йўқ қилди”, дейилади баёнотда.
ИИҚК агар АҚШ ҳужумлари давом этса, Эрон ўзининг жавоб чораларини Яқин Шарқдаги бошқа АҚШ ҳарбий базаларини ҳам қамраб олиши ҳақида огоҳлантирди.