Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон АҚШни таҳдид қилмоқда

A A A
Эрон АҚШни таҳдид қилмоқда

Эрон, агар Эрон нефт танкерлари қўлга олинса, АҚШга худди шундай жавоб бериш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда Эрон Инқилобий гвардияси корпуси матбуот котиби Рамазон Шариф Эрон Ислом Республикасининг расмий ахборот агентлигига маълум қилди.

“Эрон АҚШнинг ҳар қандай ваҳшийликларини, жумладан, кемаларимизни қўлга олишини ҳам тўхтатиш ва жавоб қайтариш имкониятига эга”, - деди у.

Шарифга кўра, Эрон АҚШнинг эҳтимолий ҳаракатларига қарши барча чораларни кўради.

Бир томонлама санкциялар туфайли АҚШ вақти-вақти билан хомашё ташувчи Эрон танкерларини мусодара қилади ва бу кемалардаги нефтни ауционда сотади. Эрон эса, ўз навбатида, Форс кўрфазида нефт танкерларининг ҳаракатланишига улар “денгиз қоидаларига риоя қилмайди” деган сабаб билан тўсқинлик қилмоқда.

Киритилди: 20:47 08.08.2023. Ўқилди: 3546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар