Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон АҚШни сулҳни бузганликда айбламоқда

Эрон АҚШни сулҳни бузганликда айбламоқда

Эроннинг Хатам ал-Анбия ҳарбий қўмондонлиги Қўшма Штатларни сулҳни бузганликда айблади.

Ҳарбийларнинг баёноти Эроннинг давлат телерадиокомпанияси томонидан келтирилган.

"Америка ҳарбийлари Ҳормуз бўғозига кетаётган Эрон нефть танкерини ўққа тутиб, сулҳни бузди", дейилади баёнотда.

Шунингдек, АҚШ кучлари Амирликларнинг Фужайра порти қирғоғида яна бир Эрон кемасини ўққа тутгани таъкидланган.

Бундан ташқари, баёнотда АҚШ "баъзи минтақавий мамлакатлар" билан биргаликда Ҳемир, Сирик ва Қешм оролидаги тинч аҳоли пунктларига ҳаво ҳужумларини амалга оширгани таъкидланган.

"Бунга жавобан Эрон қуролли кучлари Ҳормуз бўғозининг шарқий қисмида ва Чабаҳар портининг жанубида АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилиб, жиддий зарар етказди", дейилади баёнотда.

Аввалроқ Fox News АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Кешм порти ва Эрон жанубидаги Бандар Аббосга ҳужумлар уюштиргани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!