Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон АҚШни можаро кенгайиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Эрон АҚШни можаро кенгайиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Эрон АҚШ ҳарбийлари Эрон ҳудудидаги нишонларга зарба беришда давом этса, можаро янада кенгайиши мумкинлигини маълум қилди.

Эроннинг SNN телеканали хабар беришича, мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби янги жанговар стратегияларни қўллашга тайёр эканини билдирган.

Эрон ҳарбий вакили Муҳаммад Акраминиянинг айтишича, агар АҚШ ҳужумлари тўхтамаса, можаро географияси сезиларли даражада кенгайиши мумкин. Унинг таъкидлашича, Теҳрон аввалдан ишлаб чиқилган ҳарбий тактикаларни амалга оширишга тайёр.

Маълумотларга кўра, 8 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп 18 июнь куни эришилган Эрон билан ўт очишни тўхтатиш келишуви ўз кучини йўқотганини эълон қилган. Шундан сўнг АҚШ ҳарбийлари бир нечта зарбаларни амалга ошириб, бу ҳаракатларни Эроннинг Ҳурмуз бўғозидаги тижорат кемаларига қарши ҳаракатларига жавоб сифатида изоҳлаган.

Киритилди: 17:37 26.07.2026. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!