Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон АҚШгача етадиган ракеталар ишлаб чиқараётгани ростми?

Эрон АҚШгача етадиган ракеталар ишлаб чиқараётгани ростми?

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон АҚШгача етиб боришга қодир бўлган ракеталарни ишлаб чиқаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Европага етиб борадиган ракеталарни аллақачон ишлаб чиққанини ва гўёки АҚШгача учиб борадиган ракеталар устида ишлаётганини даъво қилган эди. "Бу сохта хабарлар (фейк)", — деди Ароқчи "India Today" телеканалига берган интервьюсида.

Вазирнинг сўзларига кўра, Эрон ракеталар учиш масофасини онгли равишда икки минг километр билан чеклаган. Ракеталарнинг ўзи эса, деб қўшимча қилди Ароқчи, мудофаа ва тийиб туриш мақсадларида ишлаб чиқилган бўлиб, глобал хавф туғдирмайди.

Киритилди: 23:28 25.02.2026. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!