Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон АҚШга янги нишонлар ва янги қуроллар билан зарба беришини айтди

Эрон АҚШга янги нишонлар ва янги қуроллар билан зарба беришини айтди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакили Ҳусайн Моҳебийнинг айтишича, агар АҚШ ҳужумларни қайта бошласа, Эрон аввал ҳужум қилинмаган Америка объектларига зарба беради.

Унинг сўзларига кўра, янги можаро бошланса, уруш географияси ҳам ўзгаради. Эрон, шунингдек, аввал қўлланилмаган қуролларни жанг майдонига олиб чиқишини билдирган.

«Биз янги имкониятларга эга янги қуролларни қўллаймиз», — деди Моҳебий. У қандай қуроллар назарда тутилганини очиқламаган.

Баёнот АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан кейинги ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилаётганини билдирганидан сўнг янгради.

Киритилди: 19:15 21.09.2026. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!