Эрон президенти Масуд Пезешкиан АҚШ томонидан Эрон ҳудудидаги ядровий инфратузилма объектларига амалга оширилган ҳаво зарбаларга Теҳрон жавоб беради, деб баёнот берди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати маълум қилди. У ушбу баёнотни Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқоти чоғида айтган.
Пезешкиан шундай деди:
«Биз АҚШ билан учрашувларда ишонч ҳақида гапирдик, аммо амалиётда АҚШ бутунлай бошқача йўл тутди ва ядровий объектларимизни бомбардимон қилди. Америка бизга ҳужум қилди. Агар сиз шундай ҳолатда бўлганингизда нима қилган бўлар эдинг? Албатта, бундай тажовузга жавоб берилиши шарт.»
Президентнинг таъкидлашича, аввал АҚШ Эроннинг ядровий дастури тинч мақсадларда эканини таъминлашни исташини айтган, аммо музокаралар давомида “сионистик режим” (Исроил) билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилишни афзал кўрган.