Эрон ҳозирча Яқин Шарқдаги можарони тўлиқ тўхтатиш бўйича АҚШ таклифига якуний жавоб бермаганини маълум қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Багаининг айтишича, таклиф ҳозирда кўриб чиқилмоқда ва Теҳрон якуний қарор қабул қилгач, бу ҳақда расман эълон қилади.
Шунингдек, у АҚШнинг Эрон кемасига берган зарбасини “халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши” деб атади.
“Кеча кечқурун содир этилган ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ ва ўт очишни тўхтатиш режимига зиддир. Ҳозир биз расман сулҳ режимидамиз. Қуролли кучларимиз тўлиқ тайёр ҳолатда ва вазиятни диққат билан кузатмоқда”, — деди Багаи.