Эрон АҚШ олдига қатъий талаблар қўймоқда – The Wall Street Journal.
Нашрнинг хабар беришича, Эрон томони музокаралар доирасида Қўшма Штатларга бир қатор шартларни илгари сурган:
– Форс кўрфази ҳудудидаги барча Америка ҳарбий базаларини ёпиш;
– Ҳўрмуз бўғозидан кемалар ўтишининг "янги тартиби"ни жорий этиш, бу Эронга ўтаётган кемалардан тўлов олиш имконини беради;
– Эронга қарши қўлланилган барча санкцияларни бекор қилиш;
– Вашингтон томонидан ҳарбий ҳаракатлар қайта тикланмаслиги бўйича кафолатлар берилиши;
– Исроилнинг Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатига зарбалар беришни тўхтатиши;
– Эроннинг ракета дастурини чеклаш ёки тугатиш бўйича музокараларга чек қўйиш.