Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон АҚШ ҳужумига жавоб қайтаришини маълум қилди

Эрон АҚШ ҳужумига жавоб қайтаришини маълум қилди

Эрон ҳарбийлари мамлакат жануби-шарқидаги ҳарбий объектларга берилган АҚШ зарбаларига қатъий жавоб қайтарилишини маълум қилди.

Эрон давлат телевидениеси IRIB тарқатган маълумотга кўра, чоршанба куни эрталаб АҚШ Эроннинг Бампур ҳудудидаги ҳарбий базаларга 13 та ракета учирган. Ҳужум оқибатида етти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.

Эрон армияси баёнотида мамлакат қуролли кучлари бошқа хавфсизлик тузилмалари билан ҳамкорликда АҚШнинг ҳаракатларига жавоб қайтариши таъкидланган.

АҚШ томони аввалроқ ушбу зарбаларни Эроннинг Ҳурмуз бўғози орқали ҳаракатланаётган тижорат кемаларига қарши амалга оширган ҳаракатларига жавоб сифатида изоҳлаган эди.

8 июлдан буён АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик кучайиб, томонлар бир неча бор ўзаро зарбалар берган. Эрон ҳам бунга жавобан Яқин Шарқдаги қатор мамлакатларда жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ҳужумлар уюштирганини маълум қилган.

Киритилди: 19:47 15.07.2026. Ўқилди: 1054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!